Эронда ҳар 10 дақиқада 1 киши коронавирус сабаб ўлмоқда
Олам
−
19 Март 2020
20173Эронда ҳар 10 дақиқада бир киши коронавирус сабаб вафот этмоқда. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киянуш Жаҳанпур ўз Тwitter саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, у мамлакатда ҳар соатда 50 киши ушбу касалликни юқтуриб олаётганини айтди. Жаҳанпур фуқароларни Наврўз байрами кунлари саёҳатлардан тийилишга ва барча ташрифларни бекор қилишга чақирди.
Жаҳанпур коронавирус туфайли малакали шифокорлар вафот этаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Хусусан, Эрондаги Сухедай Пакдест шифохонасида ишлайдиган малакали шифокор Шонин Руханирад коронавирус билан курашиб вафот этганини очиқдади. Ҳозиргача Эронда ўн нафар шифокор ва тўрт ҳамшира аллақачон коронавирус сабаб ҳалок бўлган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, коронавирус қурбонлари сони 1 284, касалликни юқтирганлар сони эса 18 407 кишига етган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 228 019 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 9 314 киши вафот этган. Беморлардан 6 941 нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 85 985 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь