Эрон ядровий қурол яратишга яқин – ОАВ
Олам
−
15 Сентябрь 2021
6834Эрон икки ёки уч ойдан кейин ядровий бомба ишлаб чиқариш учун етарли материал ва имкониятларга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Бени Ганц “Foreign Policy” нашрига маълум қилган.
Ганц Эрон ядро қуролини қўлга киритса, минтақада ядровий қуролланиш пойгаси бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Исроил вазири АҚШнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиши ҳам Эрон ва унинг тарафдорларига нисбатан ишонч билан ҳаракатланиш имконини бериши мумкин.
Маълумот учун, 2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон келишув имзолаган. Келишув Эрон ядро дастурини чеклаб, Теҳроннинг ядро қуролини қўлга киритмаслиги кафолатланган ҳолда санкцияларни бекор қилишни кўзда тутарди. 2018 йилда ўша вақтдаги АҚШ Президенти Дональд Трамп келишувдан бир томонлама чиқиб, Эронга қарши жиддий санкцияларни тиклади. Бунга жавобан Эрон келишув доирасидаги мажбуриятларидан босқичма-босқич воз кечди.
Венада Эрон ядро дастури бўйича келишувни тиклаш ва АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 июнь куни музокараларнинг олтинчи раунди тугаганди. Эрон томони шартномани тиклаш бўйича музокараларни янги ҳукумат давом эттиришини маълум қилган. Мамлакатда жорий йилнинг 5 август куни Иброҳим Раисий бошчилигида янги ҳукумат тузилган.
LiveБарчаси