Эрон ва Исроил тўқнашувида ким ютқазади? Экспертлар таҳлил қилди

Олам

image

Агар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху шанба оқшомидаги Эроннинг ҳужумига, глобал босимга эътибор бермай, жавоб қайтаришга қарор қилса, форсларнинг эскирган ҳаво мудофааси бунга бардош бера олмасди. Фақат бунинг учун яҳудийлар анчагина харажатга тушарди. Бу ҳақда таҳлилчиларнинг фикрига таяниб, "Reuters" ахборот агентлиги ёзди.

Экспертларнинг таъкидлашича, Исроил эскирган ҳаво кучлари ва рус моделларига асосланган ҳаво мудофаа тизимига эга бўлган Эроннинг "бурнини ерга ишқалаб қўйиш"да унчалик муаммога дуч келмайди. 

Эроннинг мисли кўрилмаган ҳаво ҳужуми Исроилнинг мудофаа тизимларининг кучини кўрсатди: унга қарши учирилган юзлаб баллистик ракеталар, қанотли ракеталар ва учувчисиз самолётлар кутилганидан анча кам зарар етказди.

Исроил ҳаво мудофааси бўйича собиқ раҳбар Звика Хаимовичнинг айтишича, форсларнинг ҳаво мудофааси, асосан, Россиянинг С-200 ва С-300 зенит-ракета тизимлари ёки "Bavar-373", "Xordod", "Raad", "Sayyod" ва "Talash" каби маҳаллий ишлаб чиқарилган бир қатор эквивалентлар, шунингдек, эски Америка ва Россия ҳарбий самолётлари (ҳаттоки уларнинг баъзилари 1970 йиллар Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий даврига оид) дан иборат.

Исроилнинг кўп қатламли ҳаво мудофааси – юқори баландликдаги "Arrow", ўрта масофали David’s Sling тизимлари ҳамда Ғазо ва Ливандан отилган минглаб ракеталарни зарарсизлантирган қисқа масофали қуролларга қарши Темир гумбази кучли ҳимояни таъминлайди. Аммо бу Исроил учун арзонга тушмайди.

Исроил расмийлари ҳеч қандай маълумот бермаган бўлса-да, бир қатор таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Эрон ҳужумининг тахминий нархи 80 миллиондан 100 миллион долларга етган, Исроил ва унинг иттифоқчилари эса ҳужумни қайтариш учун тахминан 1 миллиард доллар сарфлаган.

Украинада ўқ-дори етишмовчилиги юзага келаётган бир даврда, минглаб ракета арсеналига эга бўлган Эрон ёки унинг ишончли вакили Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"нинг ҳужумлари охири яҳудий давлатини чарчатиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made