Эрон ва Ироқнинг ёрдами унутилмайди – “Ҳизбуллоҳ” етакчиси

Олам

image

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг яқинда сайланган янги раҳбари Наим Қосим жорий йилнинг 27 январь куни ўз нутқида минтақадаги ўзгаришлар ҳақида умумий маълумот бериб, Эрон ва Ироқнинг халққа кўрсатган ёрдамини ҳеч қачон унутмаслигини айтди. Бу ҳақда ИРНА хабар берди.

“Ғазонинг ғалабаси нафақат Фаластин халқининг, балки минтақадаги барча халқларнинг, шунингдек, бирдамлик кўрсатган ва қўллаб-қувватлаган дунёнинг барча озодликни севувчи халқининг ғалабасидир. Биз Фаластин халқини ва унинг қаршилигини сулҳ битимига эришгани билан табриклаймиз”, деди Наим Қосим.

Қосим “Ал-Ақсо” бўрони операцияси мақсадига эришилгани ва Исроилнинг ҲАМАС ва қаршилик ҳаракатларини йўқ қилиш режаси барбод бўлганини айтиб, Ливанга қарши тажовуз, худди Ғазода бўлгани каби, АҚШ ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган тажовузлигини таъкидлади.

“Ливандаги барча қаршилик кучлари афсонавий матонат ва ғоят жасорат кўрсатиб, бу тажовузга қарши турди”, деган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси.

У нутқини давом эттирар экан, Исроилнинг Фаластин қаршиликларига қарши ожизлигини қайд этиб, қаршиликни ишғол режимига қарши туриш учун сиёсий, миллий ва инсоний танлов деб атади.

“Исроил Ғазога қарши урушда ўзини ҳарбий жиноятчи сифатида кўрсатди, лекин асирларни қайтариш учун Фаластин қаршилик ҳаракати билан шартнома тузишга мажбур бўлди. Қаршилик – бу ишғол режимига қарши туриш ва босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун сиёсий, миллий ва инсонпарварлик танловидир”, деди у.

Наим Қосим сўзининг якуний қисмида Эрон, Яман ва Ливанни ғалаба билан табриклаб, Эрон ва Ироқнинг Ливан халқига кўрсатган ёрдамлари ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bloomberg” Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ муддати узайтирилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Ливан, Исроил ва Франция расмийларига кўра, “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил сулҳ шартларини тўлиқ амалга ошириш учун кўпроқ вақтга муҳтож ва ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш нияти йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ Ливан ҲАМАС Ҳизбуллоҳ Наим Қосим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг