Эрон Ўзбекистондан қўрқяптими? Мамлакат матбуоти ўзбек легионерларини алоҳида таҳлил қилди
Спорт
−
24 Март
15798Эроннинг “Football360” нашри Ўзбекистон терма жамоаси легионерларини алоҳида таҳлил қилиб, мақола эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 10 нафар легионер бор, улардан икки нафари Европанинг топ-5 лигасида тўп суради.
Осиё қитъаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 8-турида “А” гуруҳидан жой олган икки жамоа Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Эрон 19 очко билан гуруҳда пешқадам, “оқ бўрилар” эса 16 очко билан 2-ўринда бормоқда ва Амир Галенои шогирдларининг энг яқин таъқибчилари саналади.
Ўзбекистонликлар сўнгги йилларда сезиларли ютуқларга эришди ва ҳозирги таркиб жалб этилган 26 нафар футболчидан 10 нафар легионер ҳисобланади ва уларнинг ҳар бири ўз жамоасида муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон терма жамоасидаги легионер футболчилар:
-
Эрон (3 нафар — Ўткир Юсупов, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов);
-
Россия (2 нафар - Аббосбек Файзуллаев, Рустам Ашурматов);
-
Саудия Арабистони (1 нафар - Отабек Шукуров);
-
БАА (1 нафар - Ҳожимат Эркинов);
-
Италия (1 нафар - Элдор Шомуродов);
-
Англия (1 нафар - Абдуқодир Ҳусанов);
-
Озарбайжон (1 нафар - Бобур Абдухолиқов)
Ўзбекистон терма жамоасининг икки футболчиси топ-5 лигада тўп тепади ва улар ўз жамоасида муҳим фигура ҳисобланади. Булар “Ланс”нинг собиқ ҳимоячиси, 21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов қишки трансфер ойнасида “Манчестер Сити”га ўтди ва Пеп Гвардиола кўмагида асосий жамоанинг муҳим футболчисига айланди.
Ҳужум чизиғида Элдор Шомородов бор. “Оқ бўрилар” сардори яна ўзининг аввалги даражасига қайтди ва “Рома”нинг ҳужумида ёрқин ўйинлар кўрсата бошлади. 29 ёшли футболчи Эрон дарвозаси олдида асосий хавф туғдирувчи ҳисобланади.
Ўзбекистонда Европанинг топ-5 лигасида 2 нафар вакили бўлса, Эрон футболида ҳозирча фақат бир нафар шундай ном бор, бу Меҳди Тареми, аммо ҳозирда Таремининг “Интер”даги ишлари унчалик ҳам яхши эмас.
Ўзбекистоннинг асосий таркибида легионерларнинг жамоадаги ўрни катта. Ўзбекистоннинг Қирғизистонга қарши сўнгги ўйинида асосий таркибда 7 нафар футболчи мамлакатдан ташқарида тўп сураётган футболчилар эди.
Қирғизистонга қарши ўйнаган легионерлар:
-
Ўткир Юсупов (“Фулад”)
-
Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”)
-
Рустам Ашурматов (“Рубин”)
-
Отабек Шукуров (“Ал-Фейҳа”)
-
Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)
-
Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”)
-
Элдор Шомуродов (“Рома”)
БААга қарши ўйнаган эронлик легионерлар:
-
Саман Ғоддос (“Иттиҳод Калба”)
-
Меҳди Гаеди (“Иттиҳод Калба”)
-
Сардор Азмун (“Аш-Шабаб”)
-
Муҳаммад Моҳеби (“Ростов”)
-
Алиризо Жаҳонбаҳш (“Ҳереван”)
Келтирилган факторларнинг барчаси Ўзбекистон яхши халқаро тажрибага эга бўлаётганини кўрсатади. Эронга қарши баҳсда эса Кападзе шогирдлари ўша тажрибани синовдан ўтказади.
LiveБарчаси