Эрон уранни бойитишни чеклаш шартини айтди
Олам
−
15 Май
4812Агар АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга рози бўлса, Теҳрон уран бойитиш даражасини чеклашга ва юқори даражада бойитилган уран захираларидан халос бўлишга тайёр. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Али Шамханийга таяниб NBC телекомпанияси хабар берди.
Қайд этилишича, Теҳрон халқаро кузатувчиларни ўз ядровий иншоотларига ҳам киритишга тайёр бўлади ва уранни фақат фуқаролик мақсадларида бойитишга рози бўлади.
Али Шамханий АҚШ “ўз баёнотларига мувофиқ ҳаракат қилишига” умид билдирди ва бу ҳолатда Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар “яхшиланиши” мумкинлигини тан олди.
Эрон расмийси аввалроқ Эронга зайтун новдасини таклиф қилганини ва АҚШ таклифи қабул қилинмаса, “[Теҳронга] максимал босим ўтказиш” билан таҳдид қилган АҚШ Президенти Дональд Трампнинг риторикасини танқид қилди.
“У зайтун новдаси ҳақида гапиради, лекин биз буни кўрмадик”, деди Шамханий.
Шунингдек, у Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ ва Эроннинг келишувга эришишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди.
Қўшма Штатлар ва Эрон Уммон воситачилигида Ислом Республикасининг ядровий дастури бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун тўртта музокара ўтказди. Улардан биринчиси 12 апрель куни Маскатда, иккинчиси 19 апрель куни Римда, учинчи ва тўртинчиси 26 апрелда ва яна 11 май куни Уммон пойтахтида бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда Эрон делегациясига Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Америка делегациясига эса Президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф бошчилик қилди.
LiveБарчаси
17 Июнь