Эрон Туркманистон ҳудудида газ қувури қуради

Олам

image

Эрон компаниялари Туркманистон ҳудудида 125 километр узунликдаги янги газ қувури ва Эронга қўшимча газ етказиб бериш учун зарур бўлган учта газ компрессор станциясини қуради. Бу ҳақда  Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

1-3 июль кунлари Ашхободда Туркманистон ва Эрон томонларининг ушбу мавзу бўйича музокаралари бўлиб ўтган. Учрашув якунида Туркманистондан Эрон орқали Ироққа своп схемаси бўйича йилига 10 миллиард куб метр газ етказиб бериладиган олди-сотди шартномаси имзоланди. Бундан ташқари,  Эронга Довлетобод – Серахс – Хангеран йўналишлари ва Чалоюк газ ўлчаш станцияси орқали етказиб бериладиган газ ҳажмини йилига 40 миллиард куб метргача ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, март ойида Туркманистондан Ироққа Эрон орқали алмаштириш схемаси бўйича газ етказиб бериш бошланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 2024 йил январь ойида Ироқ туркман газини алмаштириш импортини бошлаш учун барча талабларни бажарганлиги маълум бўлди. Таъминот бошланишининг кечикиши барча шартларни Эрон билан мувофиқлаштириш зарурати билан боғлиқ эди.

2022 йилдан бошлаб Туркманистон худди шу схема бўйича Эрон орқали Озарбайжонга газ экспорт қилди. Бироқ 2024 йил январь ойида Ашхобод ва Баку газ ҳажми ва нархини келиша олмаганлиги сабабли экспорт тўхтатилди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made