Эрон ТИВ сайти киберҳужумга учради

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сайти маълум муддат ишламай қолди. Бунга эса хакерлар ҳужуми сабаб бўлди. Бу ҳақда “IRNA” хабар берди.

Бир гуруҳ хакерлар кўплаб махфий ҳужжатлар ва вазирлик маълумотларини, жумладан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, расмий ёзишмалар, телефон рақамлари ва минглаб ходимлар рўйхатини қўлга киритганини даъво қилган. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани эса хакерлик оқибатида вазирлиги серверларидан маълумотлар базалари сизиб чиққани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, фақатгина сайт интерфейси хакерлик ҳужумига учраганини айтган. 

Кананининг сўзларига кўра, зудлик билан зарур чоралар кўрилган ва сайт аллақачон олдинги иш фаолиятини тиклаган.

“Ижтимоий тармоқларда Ташқи ишлар вазирлиги номидан эълон қилинган маълумотлар ёлғон ва асоссиз бўлиб, бугунги кунда содир бўлган воқеаларга (киберҳужум) ҳеч қандай алоқаси йўқ ва оммавий ахборот воситаларида шунчаки бўрттириб кўрсатилмоқда”, дейди ТИВ вакили.

Маълумот учун, бузилган сайтнинг бош саҳифасида маълум муддат “Ҳоманаийга ўлим, омон бўлсин Ражевий” ибораси ва мамлакатда террорчи ташкилот деб топилган “Эрон халқи мужоҳидлари ташкилоти” раҳбарларининг суратлари намойиш этилган. Олдинроқ эса “Kıyam ta Serneguni” номли хакерлар гуруҳи Ислом Маданият ва Алоқа Институти веб-сайтига бузиб кириш орқали 200 минг файл ва ҳужжатни қўлга киритганини даъво қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Эрон киберҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг