Эрон тиббий ниқоблар масаласида жуда таранг вазиятга тушиб қолди

Олам

image

Коронавирус билан курашда Эрон тиббий ниқоблар, ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратлари, диагностика синов тизимлари ва бошқа зарур буюмларга муҳтожлик сезмоқда. Бу ҳақда Эрон расмийлари маълум қилган.

“Эроннинг ушбу касалликка қарши курашиш борасидаги эҳтиёжлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинди. Эҳтиёж сезилаётган нарсалар ўз ичига тиббий ниқоблар, ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратлари, тиббий костюмлар, ушбу касалликни даволаш учун самарали дори-дармонлар, диагностика синов тизимлари ва бошқаларни олади”, дейилади расмий баёнотда.

“Ушбу мавзунинг инсоний ва гуманитар жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирусга қарши курашда иштирок этадиган барча халқлар ва барча мамлакатлар ўз кучларини инфекция тарқалишининг олдини олиш ва уни йўқ қилишга йўналтиришлари табиийдир. Шу билан бирга, Эрон коронавирус ва АҚШнинг қаттиқ санкцияларига дуч келмоқда, аммо шунга қарамай, у халқаро ва тегишли ташкилотлар томонидан таъкидланган улкан ва ҳайратланарли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, дея таъкидланади элчихона баёнотида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга 68 192 нафар одам чалинди. 35 465 бемор шифо топган бўлса, 4 232 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг