Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
05 Апрель 2021 4433 1 дақиқа
Кеча, 4 апрель куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Бугун, 5 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Ташриф дастурига биноан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кутилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель