Эрон Суриядаги кучларини АҚШдан ҳимоя қилиш учун чора кўради

Олам

image

Эрон ҳукумати Суриядаги кучлари ва манфаатларини АҚШ ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравонийга таяниб, IRNA хабар берди.

Амир Саид Иравоний БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йўллаб, Вашингтон Сурия ресурсларини талон-торож қилиши, мамлакат ҳудудини босиб олишни давом этиши ва айирмачиларни қўллаб-қувватлаши Сурия халқининг АҚШ Қуролли Кучларига қаршилик кўрсатишининг асосий сабаблари эканини тан олиши кераклигини билдирган.

“Эрон халқаро ҳуқуқ асосида ўз кучлари, манфаатлари ва иншоотларини Қўшма Штатлар ёки бошқа давлатларнинг ҳар қандай таҳдиди ҳамда ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейилган Иравоний мактубида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Қўшма Штатлар Суриядаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остидаги нишонларга бир қатор ҳаво зарбаларини берганди. Ҳужум оқибатида Сурия кучлари томонида жанг қилаётган камида 11 шиа жангчиси ҳалок бўлганди. АҚШ операцияси АҚШнинг Румейландаги базасига учувчисиз учиш қурилмаси томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир америкалик пудратчи, яна беш америкалик аскар ҳалок бўлган ва бир пудратчи яраланганидан кейин амалга оширилганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Эрон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг