Эрон сулҳдан воз кечиши мумкин – ОАВ

Олам

image

Агар Исроил ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда ва Ливанга ҳужум қилишда давом этса, Эрон сулҳдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Tasnim” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ливандаги Эрон қўллаб-қувватлайдиган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш келишув бандларидан бири ҳисобланади, шу боис Ислом Республикаси ундан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

“Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари билан бир вақтда Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ҳозирги кескинлик бошланганидан бери “Ҳизбуллоҳ” объектларига энг йирик зарбалар сериясини бергани маълум бўлган эди.

Кеча, 7 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ ва Эрон Покистон илтимосига биноан 2 ҳафталик сулҳга эришгани ҳақида эълон қилди. Трамп Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ, дарҳол ва хавфсиз очишга рози бўлиши шарти билан Эронга қарши бомбардимон ва ҳужумларни икки ҳафта муддатга тўхтатишга рози эканини билдирган. Шунингдек, у Эрондан 10 банддан иборат таклиф олганини ва уни музокаралар олиб бориш учун мақбул асос деб ҳисоблашини қайд этган. 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Эрон ва АҚШ рози бўлган ўт очишни тўхтатиш “Ливанда ва ҳамма жойда” амал қилиши кераклигини айтганди. Бироқ Исроил бу баёнотни рад этмоқда. Хусусан, сулҳ эълон қилингандан кейин ҳам Ливан жанубида жойлашган Ал-Калаила аҳоли пункти яқинида Исроил дрони тез ёрдам машинасига зарба берди. Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан сулҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг