Эрон Россиядан газ сотиб олишни бошлайди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг “Газпром” трансмиллий корпорацияси ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасидаги келишув доирасида Эрон тез орада рус газини сотиб олишни бошлайди. Бу ҳақда “Fars” агентлиги Эрон нефть вазирлиги ҳисоботига таяниб хабар берди.

“Газпром” ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасидаги келишув Эрон конларини ўзлаштириш, суюлтирилган газ бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва газ қувурларини қуриш учун икки давлат ўртасида 40 миллиард долларлик стратегик ҳамкорликни назарда тутади.

Ушбу келишув доирасида Теҳрон тез орада Москвадан Озарбайжон ҳудуди орқали тўққиз миллион куб метр газ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Эрон ҳар куни Россиядан Эрон жанубидаги мамлакатларга суюлтирилган газ кўринишидаги алмашинув учун олти миллион кубометр газ олади.

Аввалроқ, Европа комиссияси Россия газига юқори нарх чегарасини ўрнатмоқчи эмас, аксинча, нефть ва газ компанияларининг ортиқча фойдасига солиқ жорий этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг