Еврокомиссия Россия гази нархига чекловлар киритмоқчи эмас, аммо...
Олам
−
13 Сентябрь 2022
7569Еврокомиссия Россия газига юқори нарх чегарасини ўрнатмайди, аксинча, нефть ва газ компанияларининг ортиқча фойдасига солиқ жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда “Guardian” нашри Еврокомиссия ҳужжати лойиҳасига таяниб хабар берди.
“Европа Иттифоқи ижроия органи Россия газига чеклов қўйишдан бош тортмоқда, бироқ энергетика компанияларининг ортиқча фойдасига қўшимча солиқлар жорий этиш ғоясини илгари сурмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Москва газига нарх чегарасини жорий этиш режасининг тўхтатилишига, ЕИга аъзо кўплаб давлатларнинг бундай чора кўришни истамаслиги сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда нефть, кўмир ва газ компаниялари фойдаси беш баравар ошиши мумкин, улар учун “бирдамлик ҳиссаси” деб аталадиган алоҳида солиқ жорий этилади. Компанияларнинг ушбу кутилмаган даромадларининг пайдо бўлишига Украинадаги можаро туфайли энергетика бозоридаги ўзгаришлар сабаб бўлган. Солиқ миқдори матнда кўрсатилмаган.
Шунингдек, Европа ҳукумати олинган маблағларни энг заиф хўжаликларни ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ишлатмоқчилиги қайд этилган.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эртага, 14 сентябрь куни ушбу лойиҳани эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин бу ғояни “аҳмоқона” деб рад этган. Агар чеклов жорий қилинса, Европани бу қишда "музлатиб қўйиш" билан таҳдид қилган. Россия Европага газ етказиб беришни аллақачон қисқартирган ва Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилмагунча, аввалги ҳажмдаги оқимларни тикламаслигини маълум қилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15