Эрон Президенти Россияга боради
Олам
−
07 Сентябрь
4143Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Қозондаги BRICS саммитида қатнашади ва у ерда Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Козим Жалолий маълум қилди.
"Ҳа, менимча, у Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этади. Ҳозир биз ушбу ташрифга тайёргарлик кўрмоқдамиз, шунда у икки томонлама муносабатларимиз учун фойдали ва муваффақиятли бўлади", дейди элчи.
Козим Жалолийга кўра, Президент икки томонлама муносабатлар доирасида Россия раҳбари Путин, шунингдек, бошқа раҳбарлар билан кўришишни, Эрон ҳамжамияти билан икки томонлама учрашувлар ва саммитда нутқ сўзлашни режалаштирган.
Маълумот учун, 2024 йил 1 январдан бошлаб BRICS раислиги Россияга ўтди, у йил охиригача давом этади ва бу давр мобайнида кенг қамровдаги 200 дан ортиқ тадбирлар ташкиллаштирилади. Жорий йил октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммити раисликнинг асосий воқеаси бўлади. Эрон бу ташкилотга 2024 йил 1 январда қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин эронлик мавқедоши Масъуд Пезешкиённи ушбу саммитда иштирок этишга таклиф қилган эди.