Эрон олий раҳбари Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди
Олам
−
27 Август
13887Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди. Бу ҳақда у Эрон Ислом Республикасининг янги, 14-ҳукумати билан учрашувда сўз очди.
“Ҳатто кибермаконда ҳам қонун устуворлиги бўлиши керак. Бу ҳамма жойда содир бўлади. Кўряпсизми, французлар бу бечора Дуровни қамоққа ташлаб, уларнинг қоидаларини бузгани учун 20 йиллик қамоқ жазоси билан қўрқитмоқда. Қоидаларни бузиш қабул қилиниши мумкин эмас”, деган Хоманаий.
Маълумот учун, Павел Дуровга терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, телеграмдаги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар қўйилгани, бу айбловлар билан Дуров Францияда 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.
Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши Париж ва Россия ўртасида янги кескинликни келтириб чиқара бошлади. Франция Президенти Эммануел Макрон Теlegram Бош директори Павел Дуров ҳеч қандай сиёсий сабабсиз суд тергови доирасида ҳибсга олинганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Павел Дуровга фуқароси сифатида барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини бериш кераклигини маълум қилганди.
LiveБарчаси