Эрон нефть ва табиий газ экспортидан 30 млрд доллар даромад олди

Олам

image

Кеча, 9 февраль куни Эроннинг Нефть вазири Жавад Овжи Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда, мамлакатнинг дастлабки 10 ойида нефть ва табиий газ экспортидан катта даромад олганини маълум қилди. Бу ҳақда Эроннинг “Тасним” нашри хабар берди.

Жавад Овжининг айтишича, Эрон календарь йилининг дастлабки 10 ойида, яъни 2023 йил 21 мартдан 2024 йил 20 январигача бўлган муддатда, нефть ва табиий газ экспортидан 30 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олган.

Ундан ташқари, вазир нутқида Эрон Республикаси ҳозирда кунига 3,45 миллион баррель нефть ишлаб чиқаришини, дунёнинг кўп мамлакатлари томонидан қўйилган санкцияларга қарамай, мамлакат ўзини-ўзи таъминлай оладиган давлат эканлигини қўшимча қилди.

Маълумот учун, 2015 йилда Эрон ва жаҳон кучлари ўртасида имзоланган ядровий келишувдан 2018 йилда ажралиб чиққач, АҚШ ўртасида келишмовчиликлар юзага келган эди. Натижада, Эроннинг нефть экспорти ва банкларига нисбатан санкциялар кучайтирилди.

Ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича 2021 йил апрель ойида Австрия пойтахти Вена шаҳрида бошланган музокаралар ўз натижасини бермаган. 2022 йилнинг августида бўлиб ўтган якуний музокараларда ҳам сезиларли келишувга эришилмаган.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон нефть ва табиий газ экспорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг