“Эрон намойишчиларни ўлим билан қўрқитяпти”. БМТ Эронда текширув ўтказмоқчи

Олам 2476
image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши кеча, 24 ноябрь куни Эрон Ислом Республикаси бўйича резолюцияни қабул қилди. Унга 25 давлат ёқлаб, 6 таси қарши ва 16 таси бетараф овоз берди. Ушбу резолюциянинг қабул қилиниши билан Инсон ҳуқуқлари кенгаши Эрон Ислом Республикасида 2022 йил 16 сентябрда бошланган норозилик намойишлари билан боғлиқ даъво қилинган инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш учун мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссиясини тузди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Матбуот хизмати хабар берди.  

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари олий комиссари Волкер Турк, Кенгашда сўзлаган нутқида, хавфсизлик кучлари, хусусан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Басижнинг намойишчиларга қарши ҳақиқий ўқ-дори, ўқ, кўздан ёш оқизувчи газ ва тўплардан фойдаланганини таъкидлади. 

“Мамлакатда нималар бўлаётганини кўриш мени қи    йнаяпти. Ўлдирилган болаларнинг фотосуратлари. Кўчаларда калтакланган аёллар. Ўлимга ҳукм қилинган одамлар”, дейди Турк Кенгашга мурожаат қилиб.  -  

Унинг таъкидлашича, кераксиз ва номутаносиб куч ишлатиш тўхтатилиши керак. 

Олий комиссарнинг қайд этишича, унинг идорасига Эрондан бу ҳолат юзасидан кўплаб даъволар, жумладан, ички текширувлар ҳам келиб тушган. 

“Бу ҳаракатлар холислик, мустақиллик ва ошкоралик халқаро стандартларига жавоб бермайди”, дейди Турк. 

Унинг сўзларига кўра, камида 60-70 киши, жумладан, беш нафар бола, асосан курдлар яшайдиган ҳудудлардан ҳалок бўлган. Шунингдек, у курдларнинг Пироншеҳр, Жаванруд ва Маҳобод шаҳарларидаги вазиятни “ташвишли” деб баҳолади. 

“Камида 15 000 киши ҳибсга олинган ва Эрон режими ҳозир намойишчиларни ўлим жазоси билан қўрқитмоқда. Ва нима учун? Чунки бу аёллар, эркаклар ва болалар барчамиз фойдаланмоқчи бўлган ҳуқуқлардан баҳраманд бўлишни хоҳлашади: қадр-қиммат ва камситишларсиз яшаш”, дейди Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок.

Маҳса Амини вафоти ва намойишлар

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди. Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×