Эрон махфий базасини намойиш қилди (видео)

Олам

image

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК – қуролли кучларнинг махсус бўлинмаси) юқори қўмондонлиги ўз денгиз кучларининг махфий ерости базасини намойиш этди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

“Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучларининг биринчи ерости шаҳри намойиш қилинди. ИИҚК юқори қўмондонлиги вакиллари Эрон Ислом Республикасининг денгиздаги стратегик кенгайиши ва юқори мудофаа салоҳияти ҳақида маълумот берди. Бу база мамлакатнинг денгиз қудратини кўрсатиш билан бирга, денгиз кучлари ташкил этилганидан буён давом этаётган кенг қамровли санкциялар устидан халқ иродасининг ғалабаси тимсолидир”, дейилади хабарда.

“Tasnim”нинг репортажига кўра, базани намойиш қилиш маросимини ИИҚКнинг олий қўмондони Ҳусайн Саломий ва ИИҚК денгиз кучлари қўмондони Алиреза Тангсири ўтказган. Саломийнинг сўзларига кўра, ушбу база ва унда намойиш қилинган катерлар ИИҚКнинг жанговар салоҳиятининг фақат кичик бир қисми холос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Аэрокосмик кучлари қўмондони генерал Довуд Шайхийян мамлакатда ишлаб чиқилган янги ракетага қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказиш ва кейинчалик ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни сезиларли даражада ўзгартиради ва агрессив давлатлар таҳдидларини идрок этишга таъсир қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон махфий база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг