Эрон Хоманаий учун дафн маросимига тайёрланмоқда

Олам

image

Эрон ҳукумати марҳум олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий учун кенг кўламли давлат дафн маросимини ташкил этишга расман киришди. Бу ҳақда A news хабар берди.

Маросим мамлакатнинг АҚШ ва Исроил билан уруши сабабли уч ойга кечиктирилган эди.
Давлат ОАВларининг хабар беришича, дафн маросимига тайёргарлик кўриш учун махсус штаб тузилган. Ҳозирда турли давлат идоралари маросимни ташкил этиш бўйича режа ва ташкилий ишларни олиб бормоқда.

Эронни 30 йилдан ортиқ бошқарган Хоманаий 28 февраль куни уруш бошланган пайтда АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган илк зарбалар чоғида ҳалок бўлган. Ҳужум вақтида унинг ўғли ва вориси Мужтабо Хоманаий ҳам яраланган. У Олий раҳбар лавозимини эгаллаганидан буён жамоатчилик олдида кўриниш бермаган.

Жорий йилнинг апрель ойида Хоманаий хотирасига бағишланган тадбир ўтказилган бўлса-да, дастлаб режалаштирилган давлат дафн маросими уруш сабабли бекор қилинган эди.
Расмийларга кўра, маросим санаси ҳозирча аниқ белгиланмаган. Бироқ тегишли ташкилотлар “улкан ва тантанали” дафн маросимини ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиш устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юргани ва жуда камдан-кам ҳолларда алоқага чиқаётгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон дафн маросими Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг