Эрон-Исроил уруши фонида ўзбекистонликлар вазминликка чақирилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Эрон ва Исроил давлатлари ўртасида кузатилаётган зиддиятли вазият атрофида турли муносабатлар билдирилмоқда. Айрим фойдаланувчилар инсонларнинг муқаддас эътиқоди билан боғлиқ туйғулари билан ўйнашиб, турли постлар ва изоҳлар жойламоқда. Мазкур вазият юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ҳам муносабат билдирди.

Маълумки, мазкур можаро юзасидан Ўзбекистон расмий муносабат билдирган. Ташқи ишлар вазирлиги икки томонни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган.

“Ўзбекистон икки давлат билан ҳам ўзаро мустаҳкам дипломатик алоқаларга эга. Эрон – Исроил можароси мамлакатимизнинг ҳам манфаатларига жавоб бермайди”, дейди ТИВ вакили.

Унинг айтишича, инсонларнинг ҳалокатига сабаб бўлувчи мазкур зиддиятли вазият юзасидан муносабат билдиришда аҳолимиз ваҳимага берилиши, эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонларга таяниб фикрлаши турган гап.

Аҳрор Бурҳонов бу каби ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклигини эслатиб ўтган:

  • 1-эслатма: Совуққон, мулоҳазали ва бағрикенг бўлиш.
  • 2-эслатма: Ҳарбий можарога дин ва эътиқодлар тўқнашуви ракурсида қарамаслик.
  • 3-эслатма: Вазмин позицияда бўлиш.
  • 4-эслатма: Текширилган, ишончли ахборот манбаларидан фойдаланиш.
  • 5-эслатма: Дин, мазҳаб ёки эътиқод асосида шахсий ёки умумий хулосалар чиқармаслик. Чунки бу жамиятда  бўлиниш, қарама-қаршилик ва радикал кайфият шаклланишига сабаб бўлади.
  • 6-эслатма: Давлат органлари матбуот хизматлари ва бошқа расмий мутахассислар фикрларини кузатиш.
  • 7-эслатма: Фикр билдиришда ва ахборот тарқатишда жамият барқарорлиги ва шахсий масъулиятни унутмаслик.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар борасида Ўзбекистон фуқароларини тинчликпарварлик, бағрикенглик ва масъулиятли фуқаролик позициясини сақлашга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг