Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёр – Ароқчи
Олам
−
28 Ноябрь
5198Эрон Исроил билан тўғридан тўғри тўқнашувни истамайди, аммо яҳудий давлати томонидан Ислом Республикасини кенг кўламли урушга чорловчи ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Португалиянинг Кашкайш шаҳрида ўтган БМТнинг “Цивилизациялар альянси” форумидан сўнг сўз очди.
“Биз урушга, ҳаттоки кенг кўламли урушга тайёрмиз. Аммо бунга интилмаймиз. Агар исроилликлар уруш йўлини танласа, биз унга тўлиқ тайёр бўламиз”, дейди вазир.
Ароқчига кўра, Яқин Шарқдаги можароларни ҳал қилиш масъулияти, аввало, АҚШ зиммасида. Шунингдек, исроилликларнинг минтақада содир этаётган ваҳшийликларини, Ливан ва бошқа жойлардаги қирғинларни тугатишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни олқишлаш керак.
У, шунингдек, Эроннинг иттифоқчиси бўлган “Ҳизбуллоҳ” жанубий Ливандаги икки ойлик жанглардан сўнг заифлашгани ҳақидаги фикрларни рад этди.
“Агар у заифлашган бўлса, менимча, Исроил отишмаларни тўхтатишга рози бўлмас эди. Очиғи, “Ҳизбуллоҳ” жанубий Ливанда Исроил кучларига қарши қаҳрамонона қаршилик кўрсатиб, қайта ташкил этилди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлашини, лекин айни пайтда Ливан халқи ва мамлакатдаги қаршилик кучларига ҳар томонлама ёрдам беришда давом этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси