Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлими учун Трампдан “қасос олди” (видео)
Олам
−
13 Январь 2022
42045Эрон жанговар роботи АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампдан генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш мақсадида унга дрон билан зарба берувчи анимацион видео Эрон Олий раҳбари Али Ҳоманаийнинг сайтида эълон қилинди.
Икки дақиқадан озроқ давом этадиган видеода Эрон услубидаги камуфляж кийган хакернинг Флорида кўчалари бўйлаб Трамп қароргоҳи томон ҳаракатланаётган роботни бошқараётгани кўрсатилган. Робот юқори тезликда қўриқланадиган ҳудудга кириб боради, у ерда Трамп бошқа ҳукумат амалдорлари билан гольф ўйнаётган бўлади.
Етарли масофага яқинлашгандан сўнг, машина зарба учун нишонни таъкидлайди. Тугмани босишдан олдин хакер Трампнинг телефонига инглизча хабар юборади: “Сулаймонийнинг қотили ва бунга буйруқ берган бунинг бадалини тўлайди”. Жабрланувчи матнни ўқиётганда, “ликвидатор” “Старт” тугмасини босиб дронга буйруқ беради.
2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ томонидан Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида амалга оширилган операция натижасида эронлик генерал, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа қўшини раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ўлдирилган. Вашингтонда улар 2019 йил 31 декабрь куни Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб тахмин қилинади. Эрон бунга жавобан АҚШнинг Ироқдаги базаларига, жумладан Айн ал-Асадга зарба берган.
Маълумот ўрнида, Сулаймоний Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливия каби мамлакатларда Эрон сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган.
Бир томондан, Сулаймоний Қўшма Штатларга қарши курашган гуруҳларнинг қўмондони вазифасини бажарган бўлса, бошқа томондан у Ироқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда муҳим роль ўйнаган. Шу муносабат билан Сулаймоний нафақат қўмондон, балки яхши дипломат сифатида ҳам танилган эди.
Қосим Сулаймоний, шунингдек, Оятуллоҳ Али Ҳоманаийдан кейин Эроннинг хавфсизлик сиёсатини шакллантиришдаги энг таъсирчан исмлардан бири бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь