Эрон БМТнинг норозилик намойишлари бўйича терговини рад этди
Олам
−
28 Ноябрь 2022
2924Бугун, 28 ноябрь куни Эрон ТИВ ҳукуматга қарши намойишларни бостириш бўйича БМТнинг янги тайинланган мустақил терговини рад этди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
"Эрон БМТ Ҳуқуқлар Кенгаши томонидан тузилган сиёсий қўмита билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмайди", дейди вазирлик расмий вакили Носир Канани ОАВ вакилларига.
Олдинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳуқуқлар Кенгаши Эроннинг норозилик намойишларини бостириш бўйича тергов тайинлаш учун овоз берганини хабар қилган эдик. Ўшанда БМТ Ҳуқуқлар Комиссари Волкер Турк Эрондан 16 сентябрь куни 22 ёшли курд аёли Маҳса Амининг ўлими ортидан бошланган намойишларни бостиришда “номутаносиб” куч ишлатишни тўхтатишни талаб қилган эди.
HRNA ахборот агентлигининг билдиришича, 26 ноябрь ҳолатига кўра, икки ойдан ортиқ миллий тартибсизликлар давомида 450 нафар намойишчи ўлдирилган, улардан 63 нафари вояга етмаганлардир. Шунингдек, 18 000 дан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багҳери Кани эса тартибсизликларда 50 га яқин полициячи ҳалок бўлганини ва юзлаб одамлар яраланганини тасдиқлаган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси