Эрон бир вақтнинг ўзида Исроилнинг бутун энергетика секторига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди
Олам
−
05 Октябрь
13301Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий жума намози олдидан қилган хутбасида ўтган 1 октябрь куни Исроилга қилинган ракета ҳужуми Теҳроннинг Исроил ҳукумати ҳаракатларига энг юмшоқ жавоби бўлганини айтди.
“Қуролли кучларимиз қилган иш сионистик режимнинг зўравонликлари учун энг кам жазо эди. Вампир, бўри режими, минтақадаги Американинг ақлдан озган ити”, деди Теҳронда беш йил ичида биринчи марта жума намозига имомлик қилган Хоманаий.
Хоманаийнинг сўзларига кўра, Эрон барча мажбуриятларини кучли ва қатъий бажаради. Унинг қўшимча қилишича, унинг мамлакати “на иккиланади, на шошилади”.
Эрон олий раҳбарининг айтишича, АҚШнинг Исроил режимини сақлаб қолиш истаги Исроилни Яқин Шарқ минтақаси эгалик қиладиган ва АҚШ жаҳон можароларида фойдаланадиган ресурсларни қўлга киритиш воситасига айлантириш учун ниқобдир.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони ўринбосари Али Фадавийнинг маълум қилишича, Эрон мамлакатга эҳтимолий ҳужумларга жавобан Исроилнинг энергетика объектларига ҳужум қилади. Унга кўра, Эрон армияси мамлакатнинг бутун энергетика тизимига зарба беришга қодир.
“Агар босқинчилар хато қилсалар, биз уларнинг барча энергия манбалари, станциялари, барча нефтни қайта ишлаш заводлари ва газ конларига зарба берамиз”, деди Али Фадавий.
Унинг қўшимча қилишича, Исроилда бор-йўғи учта электр станцияси ва бир нечта нефтни қайта ишлаш заводлари бор. Фадавийга кўра, Эрон уларга бир вақтда ҳужум қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь оқшомида Эрон Исроил томон 180 дан ортиқ баллистик ракета учирганди. Бир киши ҳалок бўлди, камида икки киши яраланди. Теҳрон бу ҳужумни “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими учун қасос деб атади. “Axios”нинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати Эронга жавоб беришни “ўз-ўзидан режалаштирмоқда”, аммо мумкин бўлган стратегик оқибатлар туфайли режаларни АҚШ билан мувофиқлаштириш ниятида. ОАВ Исроил ҳам Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь