Эрон аёллар терма жамоаси давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортди (видео)

Спорт

image

Кеча, 2 март куни аёллар футболи бўйича Осиё кубоги старт олди. Унда Эрон аёллар терма жамоаси илк учрашув олдидан давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортди.

Австралиянинг Голд-Кост шаҳридаги “Кубус Супер” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс бошланишидан аввал стадионда Эрон мадҳияси янгради. Шу пайтда эронлик футболчилар қўлларини орқага тутган ҳолда жим туришди ва мадҳияни куйламади. Улар ҳеч қандай ифодасиз олдинга қараб саф тортиб туришди, трибунада эса турли муносабатлар билдирилди.

Ушбу воқеа минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида юз берди.

Кенг жамоатчилик футболчиларнинг мадҳияни куйламаслик ҳаракатини амалдаги сиёсий тузумга нисбатан норозилик ишораси сифатида талқин қилмоқда.

Учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Шунга қарамай, эронлик футболчиларнинг бу ҳаракати халқаро миқёсда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўйиндан бир кун олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоа сардори Заҳра Ғанбари ва мураббий Жафари Али Хоманаийнинг ўлими билан боғлиқ саволларга дуч келишган, бироқ суҳбат тез орада бошқа мавзуга бурилган.

Қайд этиш жоиз, Яқин Шарқдаги можаро спорт мусобақлари, жумладан, футболга ҳам жиддий таъсир қилмоқда. Хусусан, бунгача Италиянинг “Интер” жамоаси собиқ футболчиси ва Эрон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Меҳди Тареми фаолиятини якунлаб, Эрон армиясига қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Қатар футбол ассоциацияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда минтақага жавобан учирилган ракеталар ортидан мамлакатдаги барча турнир ва учрашувларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу сабаб Доҳада ўтказилиши режалаштирилган Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссима баҳси ҳам сўроқ остида қолди.

Бундан ташқари, Эрондаги хорижликликлар, жумладан ўзбекистонлик футболсилар ҳам мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Португалия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби сардори Криштиану Роналду минтақадаги сиёсий вазият сабаб оиласи билан бирга шахсий самолётида Саудия Арабистонини зудлик билан тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Жанубий Корея Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг