Эрон АҚШнинг Суриядаги ҳаво ҳужумларини қоралади

Олам 4233
image

Эрон АҚШнинг Суриядаги ҳаво ҳужумларини кескин қоралайди ва Теҳрон буни мамлакат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канони маълум қилди.

У Вашингтоннинг ҳаво ҳужумлари Суриядаги Эронга алоқадор қуролли гуруҳлар нишонга олингани ҳақидаги даъволарини рад этган. Шунингдек, дипломат АҚШнинг ҳаракатларини Сурия халқи ва ишғолга қарши бўлган жангчиларга қарши теракт деб атаган.

“АҚШ ҳарбийларининг Суриядаги жанг ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зиддир ва ишғол ҳисобланади. Қўшма Штатлар Сурия ҳудудини зудлик билан тарк этиши, мамлакатнинг нефть ва ғалла ресурсларини талон-торож қилишни бас қилиши керак”, дейди Эрон ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ Президенти Жо Байден кўрсатмаси билан Суриядаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (ЭИҚК) тегишли бўлган объектларга зарбалар берган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3
t
×