Эрон АҚШнинг F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
Олам
−
10:05 7753 1 дақиқа
Кеча, 10 март куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШнинг F-35 қирувчи самолётини уриб туширганини ва унга жиддий шикаст етганини эълон қилди. Бу ҳақда ИИҚК баёнотига таяниб “Fars” хабар берди.
“Бугун эрталабки соат 02:50 да АҚШ армиясининг F-35 қирувчиси ИИҚК аэрокосмик кучларининг янги, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилди ва жиддий шикастланди”, дейилади хабарда.
Қўриқчилар корпусининг таъкидлашича, самолёт Эроннинг марказий қисмида нишонга олинган. Унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Эрон ҳарбийларининг сўзларига кўра, бу Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тарихда илк бор бундай турдаги самолётни уриб туширишидир.
Эрон давлат телерадиокомпанияси ўзининг Telegram-каналида самолётнинг уриб туширилгани айтилаётган видеолавҳани эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви фонида Эрон ҳарбийлари “Ҳақиқий ваъда-4” операциясининг 61-тўлқини доирасида Исроилнинг энг йирик шаҳри – Тель-Авивга мисли кўрилмаган зарбалар берган эди.
Live
Барчаси