Эрон АҚШ босимини рад этади, Россия ва Хитой сиёсатини олқишлайди – Пезешкиён

Олам

image

Бугун, 13 июль куни Эроннинг янги Президенти Масъуд Пезешкиён “Янги дунёга менинг хабарим” деб номланган шахсий фикрлари акс этган мақоласини эълон қилди. Мақола “Tehran Times” газетасида чоп этилди. 

Унда минтақадаги можаро ва беқарорлик шароитида Эронда тартибли ва тинч сайловлар ўтказиш орқали мамлакатнинг фавқулодда барқарорлигига эришилганига тўхталиб ўтилган.

“Мана шундай барқарорлик ва сайловларнинг муносиб тарзда ўтказилгани олий йўлбошчимиз Оятуллоҳ Хоманаийнинг ақл-заковати билан амалга ошди”, дея ёзади у.

Масъуд Пезешкиён ислоҳот, миллий бирдамлик ва дунё билан конструктив ҳамкорликка қаратилган платформада сайланганини, сайловда овоз берган ватандошлари, хусусан, Эрондаги умумий аҳволдан норози қатламнинг ишончини қозонганини таъкидлади. У бундан кейин ҳам аҳолининг ишончини оқлашини қўшимча қилди.

“Биз кескинликни юмшатиш бўйича самимий саъй-ҳаракатларни олқишлаймиз ва яхшиликка яхшилик билан жавоб берамиз”, дейди Эрон Президенти.

Пезешкиён Ғазодаги жараёнларга ҳам тўхталиб, дунё давлатларини секторда ўт очишни тўхтатишга таъсир кўрсатишга чақирган. Жумладан, у қўшни араб давлатларини секторда урушнинг янада кенгайишига йўл қўймаслик ва урушни тугатиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирган.

Президент ўз мақоласида Хитой ва Россия Эронни қийин пайтларда ҳам доимий равишда қўллаб-қувватлаганини айтиб, Хитой билан тузилган 25 йиллик режа ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун муҳим қадам эканини тушунтирган. Россияни эса “қиммат стратегик иттифоқчи” деб атаган. Эрон Президенти, шунингдек, АҚШга қарата Эрон ҳеч қачон ўзига маъқул келмаган сиёсатга жавоб қайтармаслигини билдирган.

Маълумот учун, СNN нашри Пезешкиён Эроннинг Ғарб ва Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини ёзганди. Пезешкиённинг қасамёд қилиш маросими 2024 йил 30 июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шундан сўнг, у расман мамлакатнинг 9-президенти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Масъуд Пезешкиён Эрондаги президентлик сайловида ғалаба қозонганди. Шунингдек, Эроннинг янги сайланган Президенти халқни бирликка чақиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Россия ва Хитой Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made