Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди

Олам

image

Исроил Ливанга қарши кенг кўламли уруш бошласа, Эрон “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини қўлдан келганча қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси ва Эроннинг халқаро алоқалар бўйича стратегик кенгаши раҳбари Камол Харозий “Financial Times” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Бундай вазиятда “Ҳизбуллоҳ”ни ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашдан бошқа иложимиз йўқ. Барча Ливан халқи, араб давлатлари ва қаршилик ўқи Ливанни Исроилга қарши қўллаб-қувватлайди”, деб таъкидлади Харозий кенг кўламли можаро юзага келган тақдирда Эрон Ливандаги ҳаракатни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдими, деган саволга жавобан.

Бироқ, Эрон раҳбари маслаҳатчисига кўра, можаронинг янада кучайиши ва кенгайиши “Эроннинг ҳам, АҚШнинг ҳам манфаатларига мос келмайди. 

“Теҳрон Исроилнинг Ливанда кенг миқёсли ҳарбий операция ўтказиш таҳдидини психологик босим деб билади, аммо Исроил томонининг Ливан йўналишида кенг кўламли ҳарбий амалиётларини бошлаши қирғин урушига олиб келади”, деб баёнот берган Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси.

Июнь ойи ўрталарида Исроил армияси Ливанга ҳужум қилиш учун оператив режани тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Нетаньяху олдинроқ ҳам Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ҳаракати орасидаги фаол кураш босқичи тез орада тугашини айтганди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса Исроилни Ливанга қарши урушни кенгайтираётганликда айблади.“Bild” газетаси дипломатик доиралардаги манбаларига таяниб, Исроил июль ойининг иккинчи ярмида Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдаги операцияни бошлаши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг