Эркинжон Турдимов танқид учун пул беришни ваъда қилди (видео)
Жамият
−
03 Февраль 2022
10599Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов мутасаддиларни танқид қилган журналист ва блогерларга пул мукофоти ваъда қилди. Рағбатлантириш учун маблағни бюджетдан олиш режа қилиняпти.
“15 февралдан бошлаб – блогерлар, журналистлар – ким негатив олиб келса, уларни манфаатдор қиламиз. Алоҳида пул топиб бераман. Ким олиб келишини фарқи йўқ, кўчадаги одам бўлсаям майли”, дейди Турдимов.
Ҳоким олиб келинган танқидий материал текширилишини, тасдиқланса ишнинг катта-кичиклигига қараб мукофот берилишини қўшимча қилди.
“Расмга олинган бўлса, текширамиз, тасдиқланса бўлди. Албатта, асосли ва исботланган бўлиши керак. Катта материал бўлса кўпроқ, кичик бўлса камроқ пул берамиз. Журналист “медосмотр”дан ўтказмай гўшт сотилаётгани ҳақида репортаж олиб келса, СЭС вакили ишдан кетади, жавобгарликка тортилади. Қассобни шармандасини чиқартираман. Судга бериб қассобчилик қилишдан маҳрум қиламан – бир йилга”, дейди ҳоким.
У танқидий материал бўйича тегишли масъуллар жаримага тортилишини ва пуллар бюджетга қайтарилишини таъкидлади.
“15 февралдан ҳар ҳафта танқидий иш олиб келганларни рағбатлантиришни бошлаймиз. Бюджетдан қилиб бераман. Қандай рағбатлантирамиз? Масалан, маҳалла раиси, ветеринар, “участковий” ёки ҳоким ёрдамчиси булар ҳаммаси бюджетдан ойлик олади. Фаолиятида камчилик тасдиқланса, унга 30-40 фоизгача жарима солинади. “Штраф” бюджетга тушади, тежалади. Ўша тежалган пулдан биз бунга (журналист ва блогерлар – таҳр) “премия” ёзиб берамиз”, деган Турдимов.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ортиқча вазндан қутилганларга пул ваъда қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь