Эркин давлатлар аннексияга уринишни ҳеч қачон тан олмайди – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ҳақидаги резолюция қабул қилингани муносабати билан Россиянинг аннексия қилишга уриниши ҳеч қачон эркин давлатлар томонидан тан олинмаслигини қайд этди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзди.

“БМТ Бош Ассамблеясининг “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги: БМТ Низоми тамойилларини ҳимоя қилиш” тарихий резолюциясини қўллаб-қувватлаган барча 143 давлатга раҳмат. Дунё ўз сўзини айтди: Россиянинг аннексия қилишга уриниши бефойда ва уни ҳеч қачон эркин давлатлар тан олмайди”, дейди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Украина ўзининг барча ерларини қайтариб олади.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси кеча,12 октябрь куни Россия ўзини мустақил деб эълон қилган “ДХР” ва “ЛХР” ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказган “референдум”ни қораловчи резолюцияни қабул қилди. БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси резолюция учун овоз берди. Беш давлат қаршилик қилган – Беларусь, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия. Овоз беришда 35 давлат, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон бетараф қолган. Овоз беришда 10 та давлат, жумладан, Озарбайжон, Туркманистон ва Венесуэла қатнашмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг