Эркак ва аёл куппа-кундузи “подъезд”да наркотик истеъмол қилди (видео)

Crime

image

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги йўлакда наркотик истеъмол қилган эркак ва аёл ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тахминан соат 14:35 ларда 1987 йилда туғилган А.И. ўзининг таниши 2001 йилда туғилган Р.И. билан бирга Олмазор тумани Себзор даҳасидаги кўп қаватли уйлардан биридаги йўлакка кирган. Улар йўлакда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилган ва кейин чиқиб кетган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уй йўлагида пичоқ билан юрган эркак қамалган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends