Эргаш Солиев ўринбосарига “ҳайфсан” берди
Жамият
−
09 Октябрь 2021
9642Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бахром Амонович Назаровга “ҳайфсан” берди. Ҳокимнинг тегишли фармойиши жорий йилнинг 7 октябрь куни қабул қилинди.
Ҳоким ўринбосари Бахром Назаров “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришда, молиялаштирилган маблағларни ўзлаштиришда жиддий қолоқликларга йўл қўйгани, қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга оширишда етарли даражада назорат ўрнатмаганлиги ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли интизомий жазога тортилган.
Баҳром Назаров
“Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Назаров Бахром Амоновичга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилсин”, дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ, Бухоро вилоятида 5 та туман – Қоровулбозор, Вобкент, Когон, Пешку ва Бухоро ҳокимлари “ҳайфсан” олган, Жондор ҳамда Шофиркон ҳокимлари жаримага тортилганди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Илясович Иноғамовга “ҳайфсан” берганди.
LiveБарчаси