Эрдўғаннинг таҳқирланиши юзасидан Швейцария элчиси Туркия ТИВга чақирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 14 июнь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга қарши бўлиб ўтган намойиш юзасидан мамлакатнинг Анқарадаги элчиси Жан-Даниэль Рух Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда TACC хабар берди.

Манбага кўра, Швейцария элчиси билан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Камол Бўзбай учрашув ўтказган. 

Учрашувда вазир ўринбосари мамлакат Президентига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қабул қилиб бўлмаслигини айтиб, элчидан мазкур ҳолатга алоқадор шахсларни аниқлаш учун тергов ўтказилишини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кўринишидаги қўғирчоқ ҳамда Туркия байроғи аввал осиб, кейин ёқиб юборилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрдўған Швейцария элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг