Эрдўғаннинг саҳифаси 2 кун ичида Мирзиёевникидан ўзиб кетди

Жамият 14560
image

Жорий йилнинг 12 январь куни Telegram’да Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий саҳифаси очилгани ҳақида хабар берган эдик. Икки кун ичида ушбу канал фойдаланувчилари сони 235 мингдан ошиб кетди ва Эрдўғаннинг канали иккинчи ўринда бораётган Президент Шавкат Мирзиёевнинг саҳифасини қувиб ўтди. 

Telegram асосчиси Павел Дуров давлат раҳбарларининг мессенжердаги расмий каналларини эълон қилди. 

Унга кўра, биринчи ўринни Бразилия Президенти Жаир Болсонару эгаллаб турибди. Унинг Telegram саҳифасидаги кузатувчилари сони 267 мингдан ортган. 

Иккинчи ўринда эса юқорида қайд этилганидек, Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саҳифаси бормоқда. 

Учинчи ўрин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга оид. Айни вақтда унинг Telegram’даги саҳифасида 194 минг нафар кузатувчи бор. 

Кейинги ўринни Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор забт этган. Унинг каналига 106 минг киши аъзо бўлган. 

Бешинчи ўринни Мексика Президентидан катта фарқ билан Тайвань Президент Цай Инвэнь хоним эгаллаб турибди. Унинг кузатувчилари сони эндигина 50 мингтага етган. 

Олтинчи ўрин эса Украина Президенти Владимир Зеленскийга насиб этган. Унинг Telegram’даги саҳифасига 49 мингдан ортиқ фойдаланувчи аъзо бўлган. 

Зеленскийдан кейин эса 20 минглик фарқ билан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху бормоқда. Унинг кузатувчилари 29 мингдан ошган. 

Саккизинчи ўрин Сингапур Бош вазири Ли Сянлунга тегишли. Унинг Telegram’даги кузатувчилари 17 мингдан ошган. 

Охирги ўринни эгаллаётган Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Telegram’даги кузатувчилари эса эндигина 10 минг кишидан ошган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 3
t
×