Эрдўғаннинг рақиби қамалиши мумкин

Олам

image

Истанбул суди мамлакат Марказий сайлов комиссияси (МСК) вакилларини ҳақорат қилишда айбланаётган Истанбул мэри Экрам Имомўғли иши бўйича суд мажлисини 14 декабрга қолдирди. Бу ҳақда “CNN Turk2 телеканали хабар берди. 

Ўша кунги суд мажлисида ҳукм чиқиши кутилган эди, бироқ судга раислик қилувчи судья Имомўғлини 4 йилу бир ойга озодликдан маҳрум этишни талаб қилган айбловни эшитиб, мажлисни кейинга қолдиришга қарор қилди. 

Судда Истанбул ҳокими иштирок этмаган. Кеча, 11 ноябрь куни эрталаб FOX телеканалида гапирганида, у ҳеч қандай ҳукмдан қўрқмаслигини айтди. 

“Мен бу суд жараёнидан уялдим, бундай жараён бўлиши мумкин эмас. Мен эмас, балки 16 миллион одам (Истанбул аҳолиси) судланмоқда", дейди Имомўғли. 

Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси вакили Имомўғлига қарши иш 2019 йилги Истанбул ҳокимлиги учун ўтказилган сайловлардан кейин қўзғатилган. У 31 март куни бўлиб ўтган сайловда Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан номзод ва собиқ Бош вазир Бинали Йилдиримга рақиб бўлди. Бироқ, Йилдирим ва унинг партия шаҳар ҳокимлиги учун ўтказилган сайлов натижаларини рад этди, МСК томонидан бекор қилинган биринчи сайловда ҳам, 23 июнь куни ўтказилган иккинчи сайловда ҳам Экрам Имомўғли ғалаба қозонди. Айниқса, иккинчи сайловда юқори устунлик билан муваффақиятга эришди.

Имомўғли сайловда ғалаба қозонгач, 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловни бекор қилганларни "аҳмоқлар" деб атади. 

Агар Имомўғлининг айби юқори орган томонидан тасдиқланса, у сиёсий фаолиятга 5 йиллик тақиқ қўйилгани сабабли ўз лавозимини йўқотиши мумкин. Истанбул мэри 2023 йилда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғўннинг эҳтимолий рақибларидан бири сифатида кўрилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Экрам Имомўғли

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг