Эрдўғаннинг Путин билан тушган сурати Европада танқидга сабаб бўлди

Олам 11855
image
-

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Россия ва Эрон етакчилари Владимир Путин ва Иброҳим Раисий билан суратга тушгани учун танқид қилди. Вазирнинг реакцияси ҳақида Bild нашри ёзмоқда.

Бербок давлат раҳбарларининг қўшма суратини “НАТО учун чақириқ” деб баҳолаб, бу “шунчаки ақлга сиғмаслигини” қўшимча қилган.

Бундан ташқари, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш сустлиги ҳақидаги айбловларни изоҳлар экан, ТИВ раҳбари Германиянинг Европадаги қўшниларини алдаш мақсади йўқлигини таъкидлаган. 

“Биз танкларни бармоқларимиз билан алмаштира олмаймиз”, деган у.

20 июль куни Россия, Эрон ва Туркия Президентлари Владимир Путин, Иброҳим Раисий ва Ражаб Тойиб Эрдўған Теҳрондаги уч томонлама саммит якунлари бўйича баёнот қабул қилди. Томонлар Суриядаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди, сўнгги халқаро ва минтақавий ўзгаришларни кўриб чиқди ҳамда Сурия инқирозини тинч ва барқарор ҳал этишда Остона жараёнининг етакчи ролини қайд этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 477
Рейтинг: 3
t
×