Эрдўғаннинг номзоди яна президентликка кўрсатилди
Олам
−
04 Июнь 2022
8590Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси бугун, 4 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни 2023 йил ёзида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Халқ иттифоқи номзоди сифатида кўрсатди. Бу ҳақда “Адолат ва тараққиёт” партияси матбуот котиби Омер Челик партия қурултойи якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
“Халқ иттифоқидан номзод Президентимиз Тойиб Эрдўған бўлади. Биз ниҳоят бу мавзуда бир қарорга келдик”, дейди у.
Туркияда Президентлик ва парламент сайловлари 2023 йилнинг июнига белгиланган. Халқ иттифоқи ҳукмрон блокига “Адолат ва тараққиёт” ва ўта ўнгчи “Миллатчи Ҳаракат” партияси киради. Айни пайтда мухолифат партиялари ҳозирча ўз номзодларини очиқлашмаган. Бундан ташқари, олтита мухолифат партия блоки муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда.
Маълумот учун, 68 яшар Ражаб Тойиб Эрдўған 2014 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь