Эрдўған жаҳон ҳамжамиятини Исроилни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарага ташриф билан келган Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар вақтида халқаро ҳамжамиятни  Исроил агрессиясини тўхтатиш учун  чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти ҳузуридаги алоқа департаменти маълумотларига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Суҳбат чоғида Президент Эрдўған Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Хонияни ўлдириш орқали Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ниятида эмаслигини яна бир бор намойиш қилганини таъкидлади.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара минтақага доимий тинчлик ва барқарорлик олиб келадиган келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Эрдўған Туркия Қатар билан бу йўналишда самарали ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида эканини қўшимча қилди.

Шунингдек,  у музокара вақтида Исроил ҳам Фаластин ҳудудларига, ҳам Ливанга ҳужум қилиб, минтақадаги кескинликни оширишга ҳаракат қилаётганига ишора қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро муносабатлар тизимини кескин танқид остига олиб, тизим банкротга учраганини айтганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг