Эрдўған Зеленскийнинг ҳолидан хабар олди
Олам
−
17 Март 2022
12640Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди.
Президент Эрдўған Туркиянинг Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш учун жадал дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бораётганини қайд этди.
Туркия давлати раҳбари Анқара Украинада узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш режимини тезроқ ўрнатилишига интилаётганини таъкидлаган. У урушни давом эттириш ҳеч бир томонга фойда келтирмаслигига ишора қилган.
Президент Эрдўған, Украина ва Россия раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил этиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришига ишонтирган.
У Туркия Украинадаги ва қўшни давлатлардаги украиналикларга гуманитар ёрдам етказишда давом этишини қўшимча қилган. Президент Эрдўған, шунингдек, гуманитар коридорларнинг самарали фаолият юритишининг аҳамиятига эътибор қаратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь