Эрдўған яна бир бор Кремлни хотиржам қилди
Олам
−
31 Март 2022
18112Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Москва билан мулоқотга катта аҳамият беришини ва унга қарши санкцияларга қўшилиш ниятида эмаслигини айтди.
“Биз аввалроқ Россияга қарши санкцияларда иштирок этмаслигимизни бир неча бор таъкидлаган эдик ва бунинг сабабларини тушунтирдик. Россиянинг ҳарбий ҳаракатларига муносабатимизни билдирар эканмиз, биз ҳам мулоқотимизни давом эттиришга катта аҳамият берамиз. Бу мулоқот нафақат Украина нуқтаи назаридан муҳим ва зарур, биз билан чамбарчас боғлиқ бўлган кўплаб географик жиҳатлар учун ҳам керак. Гап Сурия, Ливия ва Жанубий Кавказ ҳақида кетяпти”, дея Эрдўғаннинг Ўзбекистондан қайтиш чоғида турк журналистларига айтган сўзларидан иқтибос келтирди CNN Turk телеканали.
Аввалроқ Анқара Туркия ўз иқтисодиётига зарар етказмаслик ва Россия Федерацияси билан мулоқот каналини очиқ қолдириш учун Россияга қарши санкцияларга қўшилиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.
Кейинроқ Нидерландия Бош вазири Марк Рютте Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиб, ундан Россияга қарши санкциялар жорий этишни сўраганди.
LiveБарчаси