Эрдўған ва Пашинян ярашиш пайида. Озарбайжон кутилмаган баёнот билан чиқди

Олам

image

Арманистон муносабатларни тартибга солиш бўйича мулоқотни бошлаш учун Москвада Ереван ва Анқара эмиссар (Бошқа давлатга яширин сиёсий топшириқ билан юборилган агент – таҳр.)ларининг биринчи учрашувини ўтказиш имкониятини ўрганмоқда. Тегишли хабарни бугун, 27 декабрь куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваан Унанян ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилди. 

“Айни дамда Арманистон ва Туркия махсус вакилларининг учрашуви санаси бўйича келишув мавжуд эмас. Москвада учрашув ўтказиш имконияти муҳокама қилинмоқда”, дейди у. 

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Туркия ва Арманистоннинг икки давлат муносабатларини нормаллаштириш бўйича махсус вакиллари яқин келажакда Москвада учрашув ўтказиши мумкинлигини айтди. 

Анқара махсус вакил лавозимига Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сердар Қилични, Ереванга эса парламент раиси ўринбосари Рубен Рубинянни тайинлади. 

Келишувлар ортидан кутилмаганда Озарбайжон Туркия ва Арманистон муносабатларининг нормаллашув жараёнини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов маълум қилди. 

“Озарбайжон Туркия ва Арманистон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашувини тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, дейди вазир.

Унга кўра, бу минтақадаги жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. У Озарбайжон барча қўшнилар билан халқаро ҳуқуқ асосида муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини урғулайди. 

Агар икки мамлакат махсус вакиллари ўртасидаги учрашув рисоладагидек кечса, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиши мумкин

Умумий чегарага қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2009 йилда Цюрихда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар томонлар томонидан ратификация қилинмаган. 2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганини эълон қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made