Эрдўған Ўзилни қимматбаҳо совға билан сийлади

Спорт

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Истанбул Башакшехир” футболчиси Месут Ўзилга қимматбаҳо соат совға қилди. Бу ҳақда Ўзил ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.

Туркия чемпионати 3-туридан ўрин олган “Кайсериспор” билан ўйиндан сўнг (2:0) ярим ҳимоячи Ражаб Тойиб Эрдўған совға қилган соат суратини Instagram саҳифасига жойлаштирди. Ушбу соатга Президентнинг имзоси ҳам туширилган.

Қайд этиш жоизки, аксессуарнинг нархи 1700 еврога баҳоланмоқда. Бу миқдор Туркиядаги ўртача маошдан 6 баробар кўпдир.

Маълумот учун, Месут Ўзил фаолияти давомида “Шальке 04”, “Вердер”, “Реал Мадрид”, “Арсенал” ва “Фенербаҳче” каби клубларда ҳам тўп тепган. У Германия терма жамоаси билан 2014 йили Бразилия яшил майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Месут Ўзилг

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг