Эрдўған ўз режимига нисбатан цензура айбловларига жавоб қайтарди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғарбни матбуот эркинлигига нисбатан икки томонлама стандартлар сиёсатини юритишда айблади. 

“Туркияни цензурада айблаётганлар ҳақиқий цензура ўрнатаётганлар (Twitter) ҳақида сукут сақлайди. Яқинда қўл алмашган ижтимоий медиа компаниясида ҳам худди шундай икки томонлама стандартларни кўрамиз. Эркинлик ва шахсий дахлсизликдан асло муросага келмайдиган бу ижтимоий медиа платформаси кимлар билан иш олиб бориши, парда ортида нима хизмат қилиши, одамлар ва ўзига ёқмайдиган ғояларни қандай цензура қилиши ҳақидаги ҳақиқатлар бирма-бир ошкор бўлмоқда”, дейди давлат раҳбари Анқарада 7-Анадолу медиа мукофотлари маросимида. 

Эрдўғанга кўра, халқаро оммавий ахборот воситалари ҳам, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам бундай шов-шувли фактлар ҳақида сукут сақламоқда.  

“Миллардлаб одамлар билан мулоқот қилиш ҳуқуқини тортиб олганлар ҳеч нарса бўлмагандек демократия ва эркинликлар ҳақида гапиришда давом этмоқда”, дейди у. 

Шунингдек, у Туркиядаги сўз эркинлиги бўйича ҳисобот тайёрлаётганлар гап ўз манфаатлари ҳақида кетганида нималар қилишига тўхталган:

“Туркиядаги демократия, инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги ҳолати ҳақида ҳисобот тайёрлаётганлар ўзлари ва манфаатлари ҳақида гап кетганда нақадар фашист эканини барчамиз яхши биламиз”. 

Президент Эрдаған, ўзини журналист сифатида кўрсатиб, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни чоп этган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террор ташкилоти аъзоларини қўллаб-қувватлаганларни ҳам танқид қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made