Эрдўған Украинага келди
Олам
−
03 Февраль 2020
7273Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 3 февраль куни расмий ташриф билан Украинага келди. Бу ҳақда икки мамлакат нашрлари хабар бермоқда.
Туркия Президентини Борисполь халқаро аэропортида Украина Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Боднар кутиб олди.
Эрдўғанга Адлия вазири Абдулҳамид Гул, Ғазна ва молия вазири – куёви Берат Олбайроқ, Савдо вазири Руҳсор Пекжан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар вазири Фаҳриддин Алтун ҳамроҳлик қилмоқда.
Киевдаги Мариинский саройида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Президентларнинг яккама-якка форматдаги учрашувидан сўнг, Владимир Зеленский ва Ражаб Тойиб Эрдўған раислигида Олий даражадаги Стратегик Кенгашнинг саккизинчи йиғилишида иштирок этадилар. Шунингдек, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ҳам Украинага ташриф буюриб, Президенти Зеленский билан музокара ўтказган эди.
LiveБарчаси