Эрдўған Украинадаги урушни фронт чизиғида музлатиб қўйишни таклиф қилади – “Bloomberg”

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадаги можарони музлатиш бўйича ўз таклифини G20 етакчилари йиғилишида (19-20 ноябрь кунлари Бразилияда бўлиб ўтади) тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг режаларидан хабардор манбаларга таяниб, "Bloomberg" хабар берди. 

Манбаларга кўра, Эрдўғон қуйидагиларни таклиф қилади:

  • Украинанинг НАТОга кириши масаласини муҳокама қилишни камида 10 йилга кечиктириш;
  • Донбасснинг шарқий қисмида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш ва у ерда “қўшимча кафолат сифатида” халқаро қўшинларни жойлаштириш;
  • НАТОга аъзо бўлишдан бош тортгани учун товон сифатида Киевни ҳарбий юк билан таъминлаш.

"Туркия ҳукумати Украина учун бу таклифни қабул қилиш қийин бўлишини тан олишса-да, бу ёндашувни энг реал деб ҳисоблайди", деб таъкидлайди "Bloomberg". 

Агентликнинг ёзишича, турк расмийлари ҳудудларнинг узоқ муддатли тақдирини муҳокама қилишни кейинга қолдириб, барқарор ўт очишни тўхтатишни таъминлашга эътибор қаратмоқчи. "Bloomberg" маълумотларига кўра, Эрдўған Зеленскийни Истанбулдаги тинчлик музокараларида иштирок этишга кўндиришга умид қилмоқда, чунки у “жанглар тўхтамаса, Украина яқин бир неча ой ичида анча кўпроқ ҳудудни йўқотиши мумкинлиги ҳақидаги разведка маълумотларини ўқиган”. Агентликнинг қайд этишича, Эрдўғаннинг режасини Украинанинг НАТОга аъзолиги уларни Россия билан тўғридан тўғри можарога олиб келишидан қўрқиб, Киевнинг айрим иттифоқчилари қўллаб-қувватлаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг