Эрдўған Украина ва Россияни яраштирмоқчи
Олам
−
01 Декабрь 2021
6240Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 3 декабрь куни Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали музокара ўтказади. Суҳбат чоғида Эрдўған Украинадаги вазиятга тўхталади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу маълум қилди.
“Биз икки томон (Россия ва Украина) билан алоқадамиз ва вазиятни юмшатиш тарафдоримиз. Мен яқинда Лавров (Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров) ва Кулеба (Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба) билан музокаралар ўтказдим. Жума куни Президентимиз Президент Путин билан музокаралар олиб боради”, деган вазир.
Бундан ташқари, Чавушўғлу ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Стокгольмда 2-3 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган йиғилиши доирасида Лавров ва Кулеба билан учрашув ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилган.
“Туркия Россияга қарши санкциялар “муаммони ҳал қилмайди” ва Украинага ёрдам бермайди, деб ҳисоблайди. Биз санкциялар муаммони ҳал этмаслигига ишонамиз, бу ўтмишда ҳам муаммони ҳал қилмаган. Биз бир қатор давлатларга қандай санкциялар киритилганини кўрдик, баъзида ўзимиз ҳам санкциялар нишонига айланганмиз, аммо бу муаммони ҳал қилмайди. Агар биз, масалан, санкциялар ўрнига чекловни танласак, бу мақсадли бўлиши керак. Лекин биз Туркия сифатида тийилиш ва мулоқот ўртасида тўғри мувозанат борлигига ишонамиз. Шундай экан, фақат санкциялар қўллаш орқали Украина ёки бошқа мамлакатга ёрдам бериш мумкин бўлмайди”, деган у.
Сўнгги пайтларда Ғарбда ва Украинада Россиянинг Украина ҳудудига “бостириб кириши” мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар тобора кўпайиб бормоқда. Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади ва Россия ҳеч кимга таҳдид солмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, у бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги муаммони куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь