Эрдўған Туркиядаги нарх муаммосини тез ҳал қилишга ваъда берди
Олам
−
08 Январь 2022
7686Туркиядаги юқори нархлар ва инфляция муаммоси имкон қадар тезроқ ҳал қилинади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Конья-Караман тезюрар поезд линиясининг очилиш маросимида маълум қилди.
Туркияда инфляция ўтган йилнинг декабрь ойида 13,58 фоизга ошиб, 2021 йилда турк лираси курсидаги тебранишлар фонида 36,08 фоизга етди.
“Юқори нархлар, фоизлар ва инфляция муаммоси фуқароларимизни хавотирга солмоқда. Тез орада бу муаммолар ҳам ўз ечимини топади”, деган Эрдўған нутқи давомида.
Маълумот ўрнида, Туркия молия тизими миллий валютанинг қадрсизланиши туфайли қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Марказий банк ҳисоб ставкасини кетма-кет бир неча марта пасайтирганидан сўнг у кескин тезлашди: 20 декабрда доллар курси рекорд даражадаги 18,4 лирага етган бўлса, ўтган йилнинг январида у 7,4 лира эди. Бироқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг валюта курсининг ўзгарувчанлигига қарши янги чора-тадбирлар тўғрисидаги баёнотларидан сўнг декабрь ойи охирида лира кескин кўтарилди.
Эрдўған 2019 йил июлидан буён Марказий банк раҳбарини уч марта, 2021 йил ноябридан эса Молия вазирини икки марта алмаштирган. Мухолифат етакчилари Эрдўғанни иқтисодий қобилиятсизликда айблаб, муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди. Туркия раҳбари бу таклифни рад этиб, Туркияда президентлик ва парламент сайлови режалаштирилганидек 2023 йил июнь ойида бўлиб ўтишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь