Эрдўған Туркияда сайловлар қачон ўтказилишини айтди
Олам
−
23 Январь 2023
6103Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 23 январь куни Туркияда сайловлар 14 майга белгиланганини эълон қилди.
Эрдўған буни Бурсада ўтказилган ёшлар билан учрашувда айтиб, “14 май куни бўлиб ўтадиган сайловда биринчи марта овоз берасиз” дея таъкидлаган.
"Hurriyet" газетаси аввалроқ манбаларга таяниб, Эрдўған сайлов санасини 14 майга белгилаш тўғрисидаги фармонни 10 март куни имзолаши мумкинлиги, чунки коалиция парламентида сайлов санасини кўчиришни маъқуллаш учун етарли овозлар бўлмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Эрдўғаннинг ваколатлари фармондан 60 кун ўтиб парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун етарли.
Аслида навбатдаги умумий сайловлар – ҳам президентлик, ҳам парламент сайловлари Туркияда 2023 йил 18 июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Кейинроқ ёзда кўпчилик таътил учун мамлакатдан кетишини ҳисобга олиб сайловлар баҳорга кўчирилиши мумкинлиги айтилган эди.
LiveБарчаси